Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаҳар аҳолисию шаҳар ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин. Фақат фоҳиша Раҳоба ва унинг хонадон аҳли тирик қолади, чунки у биз юборган айғоқчиларни яширган эди. Сизлар эса Эгамизга бағишланган нарсаларнинг ҳеч бирига яқинлашманг, тағин ўша нарсаларни олиб, ўзингизни ҳалок қилманг. Исроил халқининг қароргоҳига кулфат келтирманг, қароргоҳ вайрон бўлмасин. Чунки барча олтин, кумуш, ҳамма бронза ва темирдан ясалган идишлар Эгамизга бағишлангандир. Улар Эгамизнинг хазинасига келтирилсин.” Зерах ўғли Охун Эгамизга хиёнат қилиб, бағишланган нарсалардан ўғирлаган эди. Шу туфайли бутун Исроил халқининг бошига кулфат тушди–ку! Ўша гуноҳ дастидан ёлғиз унинг ўзи ҳалок бўлмади–ку!
Выбор основного перевода