Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаҳар аҳолисию шаҳар ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин. Фақат фоҳиша Раҳоба ва унинг хонадон аҳли тирик қолади, чунки у биз юборган айғоқчиларни яширган эди. Сизлар эса Эгамизга бағишланган нарсаларнинг ҳеч бирига яқинлашманг, тағин ўша нарсаларни олиб, ўзингизни ҳалок қилманг. Исроил халқининг қароргоҳига кулфат келтирманг, қароргоҳ вайрон бўлмасин. Чунки барча олтин, кумуш, ҳамма бронза ва темирдан ясалган идишлар Эгамизга бағишлангандир. Улар Эгамизнинг хазинасига келтирилсин.” Аммо Исроил халқи бағишланган нарсалар ҳақида Эгамиз берган амрни бузди. Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди. Ханониё деган бир одам хотини Сапфира билан келишиб, мулкидан бир қисмини сотди. Ханониё пулнинг бир қисмини ўзига олиб қолди. Хотини бу ҳақда биларди. Ханониё пулнинг қолганини ҳаворийларга олиб бориб берди.
Выбор основного перевода