Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга берган амрларимга риоя қилинглар. Бошқа худоларга илтижо қилманглар. Уларнинг номларини ҳатто тилга ҳам олманглар. У халқлар сизнинг юртингизда яшамасин. Бўлмаса улар сизни ўзларининг худоларига сажда қилдириб, Менга қарши гуноҳга бошлайди. Бу йўл билан сизларни тузоғига илинтириб олади.” Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Сохта худоларга эргашганларнинг кулфати ортади. Уларнинг ичимлик назри қон экан, Мен уларнинг бу назрларига қўшилмайман, Сохта худоларнинг исмларини тилга олмайман. Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок қиламан, Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади, Лекин Мўлахга ҳам топиниб, ваъдалар беришади.
Выбор основного перевода