Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз. Кейин уларнинг қизларини ўғилларингизга олиб берасизлар. Улар ўз худоларига ҳирс билан сажда қилганда, ўғилларингизни ҳам ўша худоларга ҳирс қўйишга бошлайдилар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.”
Выбор основного перевода