Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сендан олдинда фариштани юбориб, Канъон, Амор, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини ҳайдайман. Мен сизларга бугун берадиган амрларга итоат қилинглар. Мен сизларнинг олдингиздан Амор, Канъон, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини қуваман. Ўша юртга эгалик қилинглар, у ерда ўрнашиб олинглар, чунки Мен ўша юртни сизларга берганман. Эгамиз сизлардан каттароқ ва кучлироқ халқларни олдингиздан ҳайдаб, уларнинг юртига сизларни киритмоқчи эди, худди бугунгидай, мулк қилиб оладиган ерларингизни сизларга бермоқчи эди. Эгамиз бу юртдаги халқларнинг ҳаммасини сизларнинг олдингиздан ҳайдайди. Сизлар ўзингиздан кўпроқ ва қудратлироқ халқларнинг юртларини эгаллаб оласиз.
Выбор основного перевода