Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади. Сизлардан бештаси ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади. Уларни қиличдан ўтказасизлар. Улардан қўрқма. Сизлар учун жанг қиладиган Эганг Худодир.” У шундай деди: “Бу халқдан юзимни ўгираман, Уларнинг аҳволи нима бўлишини кўраман. Ахир, улар эгри насл, садоқатсиз фарзандлардир. Эгангиз Худо сизлар учун атрофингиздаги халқларни нима қилганини кўрдингиз. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар учун жанг қилди. Қаранглар, халқингиздан беш–олтитаси қолмагунча Бир кишининг таҳдиди мингтангизни қочиради. Беш кишининг таҳдиди ҳаммангизни қочиради. Аммо қолганлар тепаликдаги байроқ дастасидай бўлади. Улар тоғ чўққисидаги байроқ каби ишора бўлади.”
Выбор основного перевода