Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо Гад билан Рубен қабилаларига ҳамда Юсуф ўғли Манаше қабиласининг ярмига Амор халқининг шоҳи Сихўннинг юрти билан Башан шоҳи Ўгнинг юртини — уларнинг жамики ерларию шаҳарларини, шаҳар атрофидаги ўлкаларни берди. Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди. Лекин Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди.
Выбор основного перевода