Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига — қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. Бу чодирга у Учрашув чодири деб ном берди. Эгамиздан маслаҳат сўрамоқчи бўлган ҳар бир одам ўша ерга келарди. Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Улар бу ишларни Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб амалга оширдилар. Хуллас, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди. Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясаттирган бутга сажда қилиб келди. Элқана ҳар йили Сарвари Оламга сажда қилиб, қурбонлик келтирмоқ учун ўз шаҳридан Шилўга борарди. Шилўда Элах деган одамнинг Хўфнах ва Финхаз деган икки ўғли бўлиб, улар Эгамизнинг руҳонийлари эдилар. Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен улуғланишим учун илк бор ўша жойни танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.»” Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?! Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди.
Выбор основного перевода