Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илгари бу жойнинг номи Луз эди. Ёқуб эса бу жойга Байтил деб ном берди. Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин чегара Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади. Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб, Орух халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради. Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, Пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.
Выбор основного перевода