Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иорданнинг ғарбида — шимолдаги Лубнон водийсида жойлашган Баал–Гаддан тортиб, жанубдаги Сеир ёнида жойлашган Халак тоғигача бўлган жойларда яшаган шоҳларни Исроил халқи Ёшуа бошчилигида мағлуб қилди. Ўша шоҳларнинг ерларини Ёшуа Исроил қабилаларига мулк қилиб бўлиб берди. Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Улар бу ишларни Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб амалга оширдилар. Хуллас, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.
Выбор основного перевода