Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улардан қўрқманглар. Орангиздаги Эгангиз Худо буюк ва ҳайбатли Худодир. Дадил ва ботир бўлинглар, улардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар билан бирга боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди. Мусо Ёшуани чақириб, бутун Исроил халқи олдида унга шундай деди: — Дадил ва ботир бўл. Эгамиз, бу юртни ота–боболарингизга, авлодларингизга бераман, деб қасам ичиб ваъда қилган. Бу халқ билан ўша юртга сен кирасан. Сен орқали улар ўша юртни мулк қилиб олишади. Эгамизнинг Ўзи сенинг олдингда боради, Унинг Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма. Эгамиз Нун ўғли Ёшуага шундай амр қилди: — Дадил ва ботир бўл. Сен Исроил халқини Мен уларга ваъда қилган юртга олиб кирасан. Мен сен билан бирга бўламан. Сизнинг айтган сўзларингизга қарши чиққанларнинг, бирорта буйруғингизга бўйсунмаганларнинг жазоси ўлимдир. Сиз фақат дадил ва ботир бўлинг. Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим.
Выбор основного перевода