Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо уларга шундай деди: — Агар сизлар ҳақиқатан ҳам айтганингизни қилсангизлар, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун қуролланинглар. Қўлига қурол тутган барча сипоҳларингиз Иордан дарёсидан ўтсин. Эгамиз Ўз ғанимларини қувиб юбормагунча, Унинг олдида боринглар. Эгамиз ўша юртни таслим қилгандан кейингина, шу ерга қайтиб келишингиз мумкин. Шунда сизлар Эгамиз олдида ҳам, Исроил халқи олдида ҳам ўз мажбуриятингиздан озод бўласиз. Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ер сизнинг Эгамиздан олган мулкингиз бўлади. Агар шундай қилмасангизлар, сизлар Эгамизга қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Гуноҳингиз ўз бошингизни ейди. Болаларингиз учун шаҳарлар, сурувларингиз учун қўралар қуринглар. Лекин ваъдангиз устидан чиқинглар. Гад ва Рубен қабилалари Мусога: — Ҳазрат нима буйруқ берсалар, қуллари шуни адо этгайлар, — дейишди. — Болаларимиз, хотинларимиз, подалару сурувларимиз шу ерда — Гиладдаги шаҳарларда қолади. Лекин қўлига қурол тутган ҳар бир эркагимиз, ҳазратимиз айтганларидай, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун дарёнинг нариги томонига ўтади. Шундан кейин Мусо руҳоний Элазарга, Нун ўғли Ёшуага ва Исроил қабилаларининг уруғбошиларига буйруқ бериб деди: Ўшанда сизларга шундай буюрдим: “Эгангиз Худо бу ерни сизларга мулк қилиб берди. Ҳамма сипоҳларингиз қуролланиб, дарёдан кечиб ўтсин. Улар биродарларингиз бўлган Исроил халқини бошлаб борсин. Фақат хотинларингиз ва фарзандларингиз мен сизларга берган шаҳарларда қолсин. Биламан, молларингиз жуда кўп, улар ҳам шаҳарларингизда қолаверсин. Эгамиз сизларга тинчлик ато қилгандай, биродарларингизга ҳам тинчлик ато қилгандан кейин, улар Иорданнинг нариги томонидаги, Эгангиз Худо бераётган ерни эгаллаб олгандан кейин, ҳаммангиз мен сизларга берган мана шу ерга қайтиб келсангиз бўлади.”
Выбор основного перевода