Лекин қулим Мусо билан бошқача гаплашаман. Менинг бутун халқим орасида ишончлиси Мусодир.
У юртга ёрдамчинг Нун ўғли Ёшуа киради. Унга далда бер. Юртни халққа мулк қилиб, олиб берадиган ўшадир.
Эгамиз айтганидай, Унинг қули Мусо ўша ерда, Мўаб юртида вафот этди.
— Қароргоҳ бўйлаб юриб, халққа қуйидаги гапларни айтинглар: “Озиқ–овқатларингизни тайёрланглар, чунки уч кундан кейин Иордан дарёсидан ўтиб, Эгангиз Худо сизларга бераётган юртни қўлга кирита бошлайсизлар.”
Мусо содиқ қул эди. У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос.