Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Чегараларингизни Қизил денгиздан Ўрта ер денгизигача, саҳродан Фурот дарёсигача кенгайтираман. Шу юртнинг халқларини қўлларингизга бераман. Сизлар уларни олдингиздан қувасизлар. Юртингизнинг жанубий қисми Зин чўлидан Эдом юрти бўйлаб чўзилади. Жанубий чегарангиз шарқ томонда Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланиб, Чаёнлар довонидан ўтади ва жанубга — Зин чўли томонга чўзилади. Чегарангизнинг энг жанубий нуқтаси Кадеш–Барна бўлади. У ердан чегара Хазор–Адаргача бориб, Озмон орқали ўтади. Сўнг бурилиб, Миср чегарасидаги ирмоқ бўйлаб Ўрта ер денгизига бориб тақалади. Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади. Шимолий чегарангиз эса Ўрта ер денгизидан шарққа, Хўр тоғига томон чўзилади. Хўр тоғидан Лево–Хоматгача боради, сўнг Задоддан ўтиб, Зифрўнга чўзилиб боради ва Хазор–Энанда тўхтайди. Бу сизнинг шимолий чегарангиз бўлади. Шарқий чегарангиз шимолдаги Хазор–Энандан бошланиб, жануб томон Шафомга боради, сўнг яна жанубга чўзилиб, Ойиннинг шарқ томонидаги Ривлодан ўтади ва Жалила кўлининг шарқ томонидаги қирлар бўйлаб боради. Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди. Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.”
Выбор основного перевода