Бош руҳонийларнинг ҳаммаси омма қаторида ўзга халқларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, Худога ўта бевафо бўлдилар. Шу йўсин, улар Эгамизнинг Ўзи муқаддас қилган Қуддусдаги уйни булғадилар.
Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман.