Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқалланган мисдай товланарди.
Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқалланган мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди.