Улар ўз кўнгилларида: “Худо қилмишларимизни унутган, У кўзларини юмиб олган, ҳеч нарсани кўрмайди”, деб ўйлайди.
Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.
У менга шундай жавоб берди: — Исроил ва Яҳудо халқлари оғир гуноҳга қўл уришди. Улар бутун юртни қонга белашди, Қуддус шаҳрини адолатсизликка тўлдиришди. Улар: “Эгамиз юртимизни тарк этган, У бизни кўрмаяпти”, деб айтишяпти.