Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлиб қолади.” Эгамизнинг каломи шудир. Бутун юрт жасадларга тўлади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Нафақат одамларнинг, балки мол–қўйларнинг ҳам сони беҳад кўпаяди. Улар кўпайиб, баракали бўлади. Юртингиз илгаригидай одамларга тўлиб–тошади. Мен сизларни олдингидан ҳам аълороқ ҳаётга эриштираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим. Борди–ю, Эдом халқи: — Шаҳарларимиз вайрон бўлди, аммо биз уларни тиклаб оламиз, — дегудек бўлсалар, Сарвари Олам уларга шундай жавоб беради: — Шаҳарларини тикласинлар, Мен эса уларни яна вайрон қилавераман. Шунда одамлар Эдом ҳақида: “Бу ёвузлар юрти, Эгамиз улардан абадий ғазабланган”, деб айтадиган бўлишади. Эй Исроил халқи, буни сизлар ўз кўзингиз билан кўриб: “Эгамизнинг қудрати юртимизнинг чегаралари билан чекланмас”, деб айтадиган бўласиз.
Выбор основного перевода