Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз буюкдир! Эгамиз Ўз шаҳрида, Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида Мадҳияларга лойиқдир! Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради, Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган. Ахир, улар: “Худонинг ўтлоқларини Ўзимизники қилиб олайлик”, дедилар. Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: ‘Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди’, деб айтган эдилар.» Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан, Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.» Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар. Шаҳарни ўраб турган деворнинг умумий узунлиги 18.000 тирсак бўлади. Ўша вақтдан бошлаб шаҳарнинг номи «Эгамиз шу ердадир» бўлади.”
Выбор основного перевода