Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча. Шунда шоҳ қайғуга ботади, шаҳзодалар тушкунликка тушади. Қўрққанидан юрт аҳлининг қўли титрайди. Мен уларни қилган қилмишларига яраша жазолайман. Улар бошқаларни қандай ҳукм қилган бўлсалар, Мен ҳам уларни худди шундай ҳукм қиламан. Ўшанда Исроил халқи Эгаси Мен эканлигимни билиб олади.” Сизларни то абад ташландиқ қиламан. Шаҳарларингизда ҳеч қачон одам яшамайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим. Борди–ю, Эдом халқи: — Шаҳарларимиз вайрон бўлди, аммо биз уларни тиклаб оламиз, — дегудек бўлсалар, Сарвари Олам уларга шундай жавоб беради: — Шаҳарларини тикласинлар, Мен эса уларни яна вайрон қилавераман. Шунда одамлар Эдом ҳақида: “Бу ёвузлар юрти, Эгамиз улардан абадий ғазабланган”, деб айтадиган бўлишади.
Выбор основного перевода