Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади. Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим. Сен энди бўла қол, белингни боғла. Буюрганларимнинг ҳаммасини уларга бориб айт. Улардан қўрқма. Акс ҳолда, уларнинг олдида сени ваҳимага соламан. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй халқим, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди. Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар! Дўқ–пўписа қилувчилардан қўрқманглар, ҳаяжонга тушманглар.
Выбор основного перевода