Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Токи улар ота–боболарига ўхшаб, Ўжар, исёнкор насл бўлмасин. Юрагида Худога садоқати бўлмаган, Руҳан беқарор насл бўлмасин. Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»” Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Мен уларнинг фарзандларига шундай деб уқтирдим: ‘Ота–боболарингиз йўлидан юрманглар, уларнинг одатларига тақлид қилманглар, бутлари билан ўзингизни булғаманглар. Шундай экан, Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳам, ота–боболарингиз сингари, ўзларингизни булғамоқчимисизлар?! Менга бефаволик қилиб, макруҳ бутларга сиғинмоқчимисизлар?!
Выбор основного перевода