Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар исёнкор халқ, ёлғончи болалар! Эгасининг йўл–йўриқларига Қулоқ солишни рад этган болалар улар. Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапларимни етказ. Сен бу исёнкор халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман. Аммо уларга айтадиган гапим бўлганда, сени яна тилга киритаман. Уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан. Сенга қулоқ соладиганлар қулоқ солсин, қулоқ солишни хоҳламаганлар эса солмасин. Ахир, улар исёнкор халқ–ку! Мен сенга айтган барча кулфатлар уларнинг бошига тушади. Шунда улар сени пайғамбар деб тан олишади.”
Выбор основного перевода