Ёҳайихин ҳам, отаси каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.
Эгамиз шундай дейди: “Уйини ноҳақлик билан қурганнинг ҳолига вой! Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой! Бундай одам биродарини текинга ишлатади, Унинг меҳнат ҳақини бермайди.
Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан. Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан, Зўравонлик ва зулм ўтказасан.”
Битта боласи кучли бир шер бўлди. У ов қилишни ўрганди, Одамхўрлик қила бошлади.