Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн Нехо шоҳ Ёҳухознинг Қуддусдаги ҳукмронлигига чек қўйиб, уни Хомат юртидаги Ривло шаҳрида занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди. Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди. Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Забудо бўлиб, Румахлик Подиёнинг қизи эди. Миср шоҳи Ёҳухознинг укаси Элияқимни Яҳудо ва Қуддусга шоҳ қилиб тайинлади. Унинг исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Акаси Ёҳухозни эса Мисрга олиб кетди. Шоҳ Йўшиёдан кейин Яҳудо тахтига Йўшиёнинг ўғли Ёҳухоз ўтирган эди. Шоҳ Ёҳухоз сургун қилингандан кейин, Эгамиз у ҳақда шундай деди: “У бу ерга ҳеч қачон қайтиб келмайди. Сургун қилинган ерда оламдан ўтади, бу юртни бошқа кўрмайди.” Эгамиз танлаган шоҳ уларнинг тузоғига илинди, Эвоҳ, ҳаётимиз манбаи у эди. Биз шоҳимиз соясида Халқлар орасида яшаймиз, деб ўйлагандик.
Выбор основного перевода