Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шернинг боласига ўхшар, Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен, Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан. Сени уйғотмоққа ким журъат этар?! Улар шерга ўхшаб бўкиради, Йиртқич шер каби ўкиради, Ўкириб, ўлжасини ушлайди, олиб кетади, Ҳеч ким уни қутқариб ололмайди. Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда! Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини. Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди. Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб, Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди. Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин, Кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди, ахир. Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига, Иордан бутазорлари нобуд бўлди, ахир.
Выбор основного перевода