Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди.
Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У шоҳ Навухадназарни ўз кўзи билан кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади.
Аммо Бобил сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди,