Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди. Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча. Охири, Мен, Эгангиз, ҳаммани узоққа жўнатаман, Юртда эса кўплаб ташландиқ жойлар бўлади. Нагав чўлидаги шаҳарлар беркитилган, Дарвозаларни очадиган кимса йўқ. Яҳудо халқи асирликка олиб кетилди, Ҳа, бутун халқ сургун қилинди.” Мен бутун юртни ташландиқ харобазорга айлантираман. Сизларнинг мағрур қудратингизга чек қўяман. Исроил тоғларида бирорта тирик жон қолмайди, у ерга одам оёқ босмайди. Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.
Выбор основного перевода