Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойида Бобил шоҳи Навухадназар ўзининг жамики лашкари билан Қуддусга келиб, шаҳарни қамал қилди. Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили тўртинчи ойининг тўққизинчи кунида Бобилликлар Қуддус деворини ёриб, шаҳарга кирдилар. Шаҳар қўлга олингач, Бобил шоҳининг ҳамма аъёнлари шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар. Аъёнларнинг орасида Наргал–Шаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим ва амалдор Наргал–Шаразар бор эдилар. Яҳудо шоҳи Зидқиё ва унинг жамики лашкари уларни кўрдилар–у, қочдилар. Улар ярим кечаси шоҳнинг боғи орқали ўтиб, икки девор орасидаги дарвозадан чиқдилар–да, Иордан водийсига қараб кетдилар. Аммо Бобил сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди, Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди. Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, Бобилга олиб кетиш учун кишанлади. Бобилликлар шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус деворларини йиқитдилар. Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди. У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди. Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти. Сургун бўлган пайтимизнинг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Эй инсон, бу куннинг санасини ёзиб қўй, чунки Бобил шоҳи бугун Қуддусни қамал қилди.
Выбор основного перевода