Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай ҳайдайман. Ўзим танлаган шаҳар — Қуддусдан юз ўгираман. Ҳа, Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимни тарк этаман”, деган эди. Эгамиз шундай дейди: “Уйини ноҳақлик билан қурганнинг ҳолига вой! Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой! Бундай одам биродарини текинга ишлатади, Унинг меҳнат ҳақини бермайди. У шундай дейди: «Мана, ўзим учун катта сарой қурдим, Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.» У уйига катта ойналар қўйдирмоқда, Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда, Уларни қирмизи рангга бўямоқда. Сен ўзинг учун кўп садр ёғочини йиғдинг, Бу билан сен яхши шоҳ бўлиб қолмадинг! Сенинг отанг ҳам хоҳлаганича еб–ичган, Аммо доим ҳақиқату адолатни ўрнатган. Шу сабабдан унинг иши юришган. У фақиру бечорани ҳимоя қилган, Шунинг учун фаровон ҳаёт кечирган. Худони билиш дегани шу эмасми?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан. Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан, Зўравонлик ва зулм ўтказасан.” Шу сабабдан Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Унга ҳеч ким аза тутмайди, «Вой, жигарим! Вой, жигарим!» деб йиғламайди. «Хўжайиним! Олампаноҳим!» деб ҳеч ким қайғурмайди. Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасида, туннинг совуғида қолади. Мен сени, сенинг авлодингу аъёнларингни қилган гуноҳларингиз учун жазолайман. Ўзим айтган барча фалокатларни сизларнинг бошингизга, Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқининг бошига ёғдираман, чунки сизлар Менга қулоқ солмадингизлар.»”
Выбор основного перевода