Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз. Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Шунда, эй Ёқуб насли, сизлар Менинг халқим бўласизлар, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Мен уларга яхлит бир юрак бераман, қалбларини янги руҳга тўлдираман. Бағридаги тош юракни олиб ташлаб, ўрнига юмшоқ юрак соламан. Эгамизнинг каломи шудир: “Ҳозир ҳам кеч эмас, Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар. Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.” Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунларимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.
Выбор основного перевода