Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман. Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар. Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар!
Выбор основного перевода