Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига амакиси Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади. Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин! Борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим. Ёҳайихин ташлаб юбориладиган синиқ хумдай бўлиб қолади, Ҳеч кимга керак бўлмайдиган сопол идишга ўхшаб қолади. У болалари билан сургун бўлади! Ўзи билмаган юртга улоқтириб ташланади! Шоҳ Ёҳайихин, она малика, аъёнлар, Яҳудо ва Қуддус йўлбошчилари, ҳунармандлару темирчилар Қуддусдан сургун қилингандан кейин бу мактуб ёзилди. Эгамиз Раббий менга яна ваҳий кўрсатди: бир сават етилиб пишган мевалар бор экан. Эгамиз мендан: — Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман. Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Йўшиё Ёҳайихинни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди.
Выбор основного перевода