Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман. Улар сендан «Қаерга борамиз?» деб сўрашса, уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Ҳамма пешанасида борини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинсин.»” “Эгамиз демоқда: «Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар. Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди: — Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз демоқда: “Агар сиз Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлсангиз, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, бу шаҳар ҳам оловга ем бўлмайди. Сиз ва бутун хонадонингиз тирик қоласизлар. Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.” Сени, албатта, қутқараман, жангда ҳалок бўлмайсан. Менга умид боғлаганинг учун жонинг омон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз.»” Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода