Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо ҳамон Мидиёнда яшар экан, Эгамиз унга: — Мисрга қайт, сенинг жонингни олмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди, — деган эди. Бу халқ қўрқинчли, катталарни ҳурмат қилмайди, кичикларга раҳм–шафқат кўрсатмайди. Мен уларни бир–бирларига, ота–оналарни болаларига қарши қилиб қўяман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни аямай йўқ қилиб ташлайман, уларга ачинмайман, раҳм–шафқат қилмайман.»” Зеро, Эгамиз шундай деб айтмоқда: Мен сени ва ҳамма дўстларингни ваҳимага соламан. Дўстларинг душманлари қўлида ҳалок бўлаётганини ўз кўзинг билан кўрасан. Мен бутун Яҳудо халқини Бобил шоҳининг қўлига топшираман. Бобил шоҳи халқимни асир қилиб, ўзининг юртига олиб кетади. Уларни қиличдан ўтказади. “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди. Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб: — Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради. — Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз. Аммо Бобил сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди, Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман.
Выбор основного перевода