Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди. Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди. Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. Бешинчи қуръа Малкиёга тушди. Олтинчи қуръа Миёминга тушди. Йўшиё юртни ва Эгамизнинг уйини поклагандан кейин, ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Озалиё ўғли Шофонни, Қуддус ҳокими Масиёни ва мушовир Йўхоз ўғли Йўхни Эгаси Худонинг уйини тузатишга юборди. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам менга Нахаламлик Шамаё тўғрисида бир хабар берди. Шамаё ўзбошимчалик қилиб, Қуддусдаги ҳамма одамга, Масиё ўғли руҳоний Зафаниёга ва бошқа ҳамма руҳонийларга бир мактуб жўнатган экан. У мактубида руҳоний Зафаниёга шундай деб ёзган экан: Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.” Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Ёҳухал ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар:
Выбор основного перевода