Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худонинг уйига эса ўт қўйди, Қуддус деворини бузиб ташлади, барча ҳашаматли биноларни ёндирди, Қуддусдаги ҳамма қимматбаҳо ашёларни йўқ қилиб ташлади. Шунинг учун ўз қилмишларининг мевасини еб, пушаймон бўлиб қоладилар. Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Сенга қарши босқинчиларни жўнатаман, Қуролланган одамларни юбораман. Улар сара садрларингни кесадилар, Ёғочларингни оловга ташлайдилар.» У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. “Эй инсон, жанубга юзланиб, Нагавдаги ўрмонга қарши башорат қилгин. Бу оловни Мен, Эганг, ёндирганимни бутун дунё кўради. Ҳеч ким уни ўчира олмайди.»”
Выбор основного перевода