Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
У Менинг олдимда муқаддас бўлсин, Мени бадном этмасин. Мен, Эгасига оловда куйдириладиган таом назрларини келтиргани учун у муқаддас бўлсин. Фоҳишалик қилиб булғанган ёки эридан ажралган аёлга уйланмасин. Зотан, руҳоний Менинг олдимда муқаддасдир. Халқ ҳам руҳонийни муқаддас деб билсин, чунки Мен, Худойингизга нон келтирадиган ўшадир. У одамлар учун муқаддас бўлсин, зотан, Мен, Эгангиз, муқаддасман. Халқимни муқаддас қиладиган Менман. Ҳорун ва унинг ўғилларига шундай деди: “Сизлар Исроил халқининг Менга бағишлаган эҳсонлари билан эҳтиёткор бўлинглар, тағин Мен, Муқаддас Худони бадном қилиб қўйманглар. Мен Эгангизман. Агар наслингиздан биронтаси ҳаром бўла туриб, Исроил халқи Менга бағишлаган эҳсонларга яқинлашса, у Менинг ҳузуримда бошқа хизмат қилмайдиган бўлсин. Мен Эгангизман. Кетинг, у ердан чиқиб кетинг! Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг! Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар, У ердан чиқинглар, покланинглар!
Выбор основного перевода