Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Ёҳушафат қўрқиб кетди. У Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлиб, бутун Яҳудо бўйлаб рўза эълон қилди. Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди. Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди. Мен эса содиқ севгингнинг мўллиги сабаб Сенинг уйингга кираман. Муқаддас Маъбадингда таъзим қиламан, Қўрқув ила Сенга сажда қиламан. Эй халқим, сизлар Менга: «Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!» деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаган ишингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз. Рўза тутганингизда ўзингизни қийнайсиз, Эгилган қамишдай бошингизни эгиб юрасиз, Қанор ёйиб, кул сочиб устига ётасиз. Шуни рўза деб атайсизми?! Мана шулар Мен, Эгангизни мамнун қилади, деб ўйлайсизми?!
Выбор основного перевода