Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бор эди. Уларнинг ҳаммасидан Леви қабиласининг уруғлари келиб чиқди. Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди. Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди: Эзра Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Мусога берган қонунини жуда яхши биладиган моҳир тафсирчи эди. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йилида Эзра Бобилдан Қуддусга томон йўлга отланди. Исроил халқидан, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан баъзилари ҳам Эзра билан бирга Қуддусга кетмоқчи бўлдилар. Эзрага Эгаси Худо ёр бўлгани учун, шоҳ унга сўраган нарсасини инъом қилди. Эгам Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, унинг маслаҳатчилари ва барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим. Эгам Худо менга ёр бўлгани учун мен дадил бўлиб, Исроил йўлбошчиларини ўзим билан олиб кетгани тўпладим.
Выбор основного перевода