Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Руҳонийлар такаларни сўйдилар, бутун халқни гуноҳларидан поклаш учун қонни қурбонгоҳга сепдилар. Негаки, шоҳ: “Куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ қурбонликлари жамики Исроил учун қилинсин”, деб фармон берган эди. Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан уларнинг қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар, руҳонийларга қараганда, ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар. Иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни эса Фисиҳ қўзиларини сўйдилар. Ўзларини покламаган руҳонийлар ва левилар уятли аҳволда қолганидан покланиш маросимини адо этиб, куйдириладиган қурбонликларини Эгамизнинг уйига олиб келдилар. Левилар Фисиҳ қўзиларини бўғизлаб, қонини руҳонийларга бердилар. Руҳонийлар қонни қурбонгоҳга сепдилар. Левилар эса қўзиларнинг терисини шилишга киришдилар. Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар, сўнгра халқни, Қуддус дарвозаларини ва деворини покладилар.
Выбор основного перевода