Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Мусо қурбонгоҳга мой суртиб, уни муқаддас қилгандан кейин Исроил йўлбошчилари қурбонгоҳнинг бағишланишига ҳам ўз назрларини олиб келишди. Улар назрларини қурбонгоҳ олдига қўйишди. Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди. Шундан кейин шоҳ ва бутун Исроил халқи Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар. Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб тинчлик қурбонлиги қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун Исроил халқи Маъбадни Эгамизга бағишладилар. Шу куни шоҳ Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ҳузуридаги бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди. Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин Сулаймон халққа рухсат берди, халқ шоҳни дуо қилди. Шундан кейин Эгамиз Ўз қули Довудга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлиб, уйларига қайтиб кетдилар. Шоҳ Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб қурбонлик қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун халқ Маъбадни Эгамизга бағишладилар.
Выбор основного перевода