Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларга Исроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар. Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар. Худонинг уйидан олтин ва кумуш буюмларни олиб, Бобилдаги маъбадга олиб кетди. Лекин Бобил шоҳи Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида, Худонинг уйи қайта қурилсин, деб фармон чиқарди. У ҳатто Қуддусдаги Маъбадга қарашли ўша олтин ва кумуш буюмларни Бобилдаги маъбаддан олиб келишни буюриб, Шашбаззар деган одамга берди. Шоҳ Курушнинг ўзи Шашбаззарни Яҳудонинг ҳокими қилиб тайинлади. Бу фармонимни ўзгартиришга уринган ёки Худонинг Қуддусдаги уйини йўқотишга ҳаракат қилган ҳар қандай шоҳ ёки халқни Худонинг Ўзи йўқ қилсин. Зотан, Худо улуғланиши учун Ўзига Қуддус шаҳрини танлаган. Бу фармонни мен, Доро, жорий қилдим. Фармоним сўзсиз бажарилсин.” Орадан кўп йиллар ўтди. Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида Эзра деган бир одам бор эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Эзра — Сараёнинг ўғли, Сараё — Озариёнинг ўғли, Озариё — Хилқиёнинг ўғли, Мен, шоҳ Артахшас, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят хазинабонларининг ҳаммасига фармон бераман: Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин.
Выбор основного перевода