Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим. Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди: 1400 пуд кумуш, 200 пуд кумуш буюм, 200 пуд олтин, ярим пуд чиқадиган 20 та олтин коса, қиймати олтинга тенг бўлган, сайқалланган аъло сифатли 2 та бронза буюм. Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Бу кумуш ва олтинлар ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга чин кўнгилдан назр қилинган. Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.” Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар. Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди. Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик. Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар. Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик. Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар. Ваъзхонмисиз? Шундай ваъз қилингки, гўё сиз орқали Худонинг Ўзи гапиргандай бўлсин. Хизматчимисиз? Худонинг берган кучига мувофиқ хизмат қилинг. Токи Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир ишингизда ва ҳар бир сўзингизда улуғлансин. Қудратли Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин. Омин. Ким Худони яхши кўрса, Худо уни таниб–билади.
Выбор основного перевода