Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб турарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, пишлоқ ва қўйлар олиб келишган эди. Борзулай анча кексайиб қолган, саксон ёшда эди. У бой одам бўлиб, шоҳ Моханайимда истиқомат қилиб турган пайтда, шоҳнинг тирикчилигини таъминлаган эди. Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар.
Выбор основного перевода