Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
“Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё, Рамиё, Нахамонах, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди: “Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Озариё, Рамиё, Нахамонах, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Нихум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди: Парўш уруғидан — 2172 нафар эркак. Шафатиё уруғидан — 372 нафар эркак. Орах уруғидан — 652 нафар эркак. Пахатмўаб, яъни Ешува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2818 нафар эркак. Элам уруғидан — 1254 нафар эркак. Затту уруғидан — 845 нафар эркак. Заккай уруғидан — 760 нафар эркак. Биннуй уруғидан — 648 нафар эркак. Бўвай уруғидан — 628 нафар эркак. Озгад уруғидан — 2322 нафар эркак. Одонихам уруғидан — 667 нафар эркак. Биғвай уруғидан — 2067 нафар эркак. Адин уруғидан — 655 нафар эркак. Отер, яъни Ёхизқиё уруғидан — 98 нафар эркак. Хашум уруғидан — 328 нафар эркак. Безай уруғидан — 324 нафар эркак. Хориф уруғидан — 112 нафар эркак. Гивон уруғидан — 95 нафар эркак. Таги Байтлаҳмлик ва Натуфолик — 188 нафар эркак. Таги Онотўтлик — 128 нафар эркак. Таги Байт–Озмобитлик — 42 нафар эркак. Таги Хират–Йўримлик, Хафиралик ва Барўтлик — 743 нафар эркак. Таги Рамалик ва Геболик — 621 нафар эркак. Таги Михмашлик — 122 нафар эркак. Таги Байтиллик ва Айлик — 223 нафар эркак. Таги Наволик — 52 нафар эркак. Таги Эламлик — 1254 нафар эркак. Таги Харимлик — 320 нафар эркак. Таги Ерихолик — 345 нафар эркак. Таги Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 721 нафар эркак. Таги Санолик — 3930 нафар эркак. Сургундан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди: Ёшуа наслидан, аниқроғи Ёдиё уруғидан — 973 нафар эркак. Иммар уруғидан — 1052 нафар эркак. Пашхур уруғидан — 1247 нафар эркак. Харим уруғидан — 1017 нафар эркак. Сургундан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди: Хўдаво наслидан бўлган Ешува, аниқроғи Кадмил уруғларидан — 74 нафар эркак. Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 148 нафар эркак. Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари — 138 нафар эркак. Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт, Керош, Сиё, Падўн, Лавон, Хагава, Шалмай, Ханон, Гиддол, Гахар, Раё, Ратан, Накудо, Ғаззом, Уззо, Посиёх, Бесай, Муним, Нафусим, Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур, Базулат, Махидо, Харша, Боркис, Сисаро, Тамах, Назиё, Хатифа. Сулаймон қаролларининг сургундан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди: Сўтай, Сўфарат, Паридах, Ялох, Дархун, Гиддол, Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омон. Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди. Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар: Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши. Лекин булар ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар. Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адўн ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар: Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 642 киши. Лекин булар ўзларининг уруғбошиси Исроил наслига мансублигини исботлай олмасдилар. Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: «Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.» Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди. Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 245 киши эди. Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири, 435 та туяси, 6720 та эшаги бор эди. Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди. Баъзи уруғбошилар иншоот қурилиши учун хазинага 20.000 олтин танга, 80 пуд кумуш бердилар. Қолган халқ жами 20.000 олтин танга, 75 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 67 та кўйлак бердилар. (73a) Шундай қилиб, руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматкорлари ва халқнинг қолганлари ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.” Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни асир қилиб олиб кетди. Қиличдан омон қолганларини эса Бобилга сургун қилди. Форс шоҳлиги қарор топгунга қадар Яҳудо халқи Бобил шоҳига ва унинг авлодларига қул бўлиб қолди.
Выбор основного перевода