Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ўзимча: “Нодоннинг бошига тушган нарса менинг ҳам бошимга тушар экан. Шундай экан, доно бўлишнинг нима фойдаси бор?!” деб ўйладим. “Бу ҳам беҳуда!” — дедим. Донолар ҳам, нодонлар унутилгани каби, унутилади, келажакда ҳамма бирдай унутилади. Нима учун донолар нодонлардай ўлиши керак?! Шунинг учун ҳам мен ҳаётдан нафратландим, чунки бу дунёда қилинган ҳар бир иш менга қайғу келтирди. Ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдайдир. Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим. Улар доно бўладими ёки аҳмоқми, ким билади? Мен бу дунёда меҳнат қилиб, донолик билан топганларимга барибир ўшалар эгалик қилишади. Бу ҳам беҳудадир.
Выбор основного перевода