Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри, Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади? Агар бирор инсон Худо билан баҳсга киришса, У Худонинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмасди. Худо инсон эмаски, мен У билан баҳслашсам, Мен билан даъволашгин деб, Уни чақирсам. Олдин нима бўлган бўлса, яна содир бўлгай, Нима қилинган бўлса, яна қайтарилгай, Бу дунёда ҳеч қандай янги нарса йўқ. Бирор нарса бормидики, биз бу ҳақда: “Қаранглар, бу янгилик–ку!” — деб айта олсак?! У олдиндан бор эди, биз таваллуд топмасдан олдин ҳам шу ерда эди. Ҳозир нима бўлса, олдин ҳам бўлган, келажакда бўладигани ҳозир ҳам бордир. Ўз вақтида Худо ўтмишни яна қайтарар. Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?! Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?! Наҳотки Раббимиз Исонинг рашкини қўзғатмоқчи бўлсангиз? Наҳотки сизлар Ундан ҳам қудратлироқ бўлсангиз?!
Выбор основного перевода