Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Яна ўзинг сўрамаган нарсаларни — бойлик ва шон–шуҳратни ҳам бераман: умринг бўйи шоҳлар орасида сенга тенг келадигани бўлмас. Эй Эгам! Қудратинг ила Мени бундай инсонлардан қутқаргин, Уларнинг насибаси фақатгина бу дунёдадир. Тайёрлаб қўйган аччиқ кўргиликларинг билан Уларни тўйдиргин, Ҳатто болаларига ҳам етсин, Набиралари ҳам тотиб кўрсин. Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади. Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган. Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим. Улар доно бўладими ёки аҳмоқми, ким билади? Мен бу дунёда меҳнат қилиб, донолик билан топганларимга барибир ўшалар эгалик қилишади. Бу ҳам беҳудадир. Ахир, барибир донолик, билим ва моҳирлик билан топилган нарсалар мана шу нарсалар учун ишламаганларга қолар экан. Бу ҳам беҳуда, қандай фалокат! Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!
Выбор основного перевода