Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Лекин Изабелнинг жасадини дафн қилишга борган одамлар, унинг бош суяги, оёғи ва қўл панжасидан бошқа бирор аъзосини топа олмадилар. Нима учун ўлик туғилмадим?! Онам қорнидан тушибоқ, ўлмадим?! Нима учун онам мени тиззаларида олиб ўтирди экан?! Нима учун мени эмизди экан?! Ўлганимда эди, ҳозир тинч ётган бўлардим. Ухлаб, ором олиб ётган бўлардим. Вайроналарни тиклашга қодир бўлган Шоҳу амалдорлар билан бирга бўлардим. Тиллага бой, уйларини кумушга тўлдирган Шаҳзодалар қатори ётган бўлардим. Нима учун ўлик туғилган боладай бўлмадим?! Нима учун ёруғлик кўрмаган чақалоқдай кўмилмадим?! Ахир, қабрда фосиқлар ҳам Фосиқлик қилишдан тўхтайдилар–ку! Чарчаганлар ҳам дам оладилар–ку! Асирлар у ерда жам бўлиб тинч яшайди, Назоратчиларнинг бақир–чақири эшитилмайди. Катта ҳам, кичик ҳам у ерда бордир, Қуллар ҳам ниҳоят у ерда озоддир. Нима учун қийналганга ёруғлик берилган, Қайғуга ботганга эса ҳаёт ато қилинган?! Улар ўлимни кутадилар, лекин ўлим келмайди, Қимматбаҳо хазинадан ҳам кўра, Кўпроқ ўлимни излайди улар. Ўлим топганларида улар жуда қувонади, Шодликдан бошлари осмонга етади. Нима учун йўлни кўролмайдиганларга ёруғлик берилган?! Ахир, Худо уларнинг йўлини тўсиб қўйган–ку! Нон ейиш ўрнига оғир уф тортаман, Чуқур оҳу нолаларим сувдай оқиб чиқяпти. Ҳа, нимадан қўрққан бўлсам, ўша бошимга тушди. Хавфсираганларим содир бўлди. Кўнглим тинч эмас, менда хотиржамлик йўқ, Тинчлик йўқ, ғам–ташвиш эса келаверади.” Шунда мен: “Марҳумлар тириклардан бахтлироқдир”, дедим. Аммо ҳали туғилмаганлар марҳумлардан ҳам бахтлироқдир, чунки улар бу дунёда қилинаётган қайғули ишларни кўрмаганлар. У қуёш юзини кўрмаган, ҳаёт нималигини билмаган. Шундай бўлса ҳам, икки минг йил яшаб ҳаётнинг роҳатини кўрмаган кишидан кўра, кўпроқ ўша бола ором олади. Барибир ҳамма бир жойга боради–ку! Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик новдадай қабрингдан. Тош чуқурга тушадиган жасадлар, Қиличдан қулаган жасадлар Бўлар сенинг кафанинг. Ахир, ўз юртингни вайрон қилгансан, Халқингни ўзинг ўлдиргансан. Энди улар қатори дафн қилинмассан. Эй фосиқ, сенинг наслинг То абад тилга олинмас! Уларнинг суяклари қуёш, ой ва юлдузлар остида сочиб ташланади. Зотан, бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади. Эвоҳ, мен туғилган кун қуриб кетсин! Онам мени туққан кун хосиятсиз бўлсин! Отамга хабар олиб келган одам лаънати бўлсин, “Ўғил кўрдинг!” дея уни хурсанд қилган киши қуриб кетсин. Эгамиз шафқатсизларча вайрон қилган Шаҳарлардай бўлсин ўша одам. У эрталабданоқ доду фарёдлар эшитсин, Кундуз куни уруш наъраларини эшитсин. Ахир, у мени онамнинг қорнидаёқ ўлдирмади. Шунда онамнинг қорни қабрим бўлган бўларди, Онам то абад ҳомиладор бўлиб қолган бўларди. Нимага ҳам туғилдим экан–а?! Машаққату қийинчилик кўриш учунми?! Умримни шармандаликда хазон қилиш учунми?! Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.”
Выбор основного перевода